Метро “ария”си

1088
XABARDOR
XABARDOR793

    Тошкент метроси тартиби ҳамда интизоми билан танилган. У ерда тозалик, хавфсизлик ва тартибга жиддий эътибор қаратилади. Лекин иш бор жойда камчилик ҳам бўлиши табиий. Тошкент метросининг “Беруний” бекатига борганлар яхши билишадики, у ерда қулоқни қоматга келтирадиган бир “нидо” бор. Бекатнинг “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси томонидаги чиқиш жойидан юришга юрак қолмаган. Оёқ остидаги темирнинг бир чеккаси узилган бўлиб ҳар бир киши тушганда ундан одамнинг ғашига тегадиган “садо” чиқади. Бу ҳолат бир неча йилдан буён такрорланиб келмоқда, лекин ҳеч ким эътибор бермайди, тузатишга уринмайди. Кўпчилик “оч қорним тинч қулоғим” деб индамай қўяверади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.