Сукут недан беради дарак

8
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Музаффар Муҳаммадназар
    СУКУТ НЕДАН БЕРАДИ ДАРАК?

    Кўзларида чақнасин майлига қаҳр,
    Нигоҳлари муз каби тешсин бағирни.
    Демак етишмайди у аёлга меҳр,
    Енгил қиладиган йўқ юки оғирни.

    Меҳр-муҳаббат ила қалбин қиздиринг,
    Совуқ нигоҳларида порласин оташ.
    Ширин сўзни аяманг, мақтанг, кулдиринг,
    Токи қалбингиз қалбга бўлолсин туташ.

    Кўз ёшини тўкманг ҳеч, тутгай уволи,
    Майли уришсин, майли, койиб тинмасин.
    Қачонки бақиришга қолмаса ҳоли,
    Лабидан бўса олинг, қалби синмасин.

    Аммо қўрқинг қачонки у қилса сукут,
    Курашишга қолмаган кучи мадори,
    Ўшанда унинг учун бўласиз унут,
    Фақат меҳрингиз унга бўлолгай дори!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.