Тиббий салоҳияти ва техник имконияти жиҳатидан юртимизда ноёб ҳисобланган 4-даражали муассаса

5
Minzdrav
Minzdrav11530

    Тиббий салоҳияти ва техник имконияти жиҳатидан юртимизда ноёб ҳисобланган 4-даражали муассаса — Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 4 000 дан ортиқ мураккаб ва ноёб амалиётларни бажариш имкони мавжуд.

    Шу боис давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган туғма юрак нуқсонли болаларни бепул операция қилиш акциясида ушбу муассаса катта масъулиятни ўз зиммасига олган. Унга кўра, юртимизда бу касалликдан азият чекаётган 2000 нафар беморнинг 500 нафари шу марказда даволанади.

    Беморлар орасида эндигина бир ёшни қаршилаган чақалоқлар билан бирга, ўсмирлик даврини бошдан кечираётган ўғил-қизлар ҳам бор.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада оғир дарддан халос бўлган беморлар ва уларнинг яқинлари таассуротлари билан танишасиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.