Самарқандда Алишер Навоий таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар
Улуғ мутафаккир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд кунлари муносабати билан эрта тонгдан шаҳар марказидаги шоир номи билан аталадиган истироҳат боғида вилоятнинг жамоатчилик вакиллари буюк бобомизнинг ҳайкали пойини гулчамбарлар билан безадилар. Вилоят ўлкашунослик музейида ташкил этилган “Назм ва наво” кечаси ҳам бобокалонимизга кўрсатилган эҳтиромлар сирасига киради. Бошқарма қошидаги ташкил этилган “Самарқанд мақом” ансамблининг тайёрлаган бадиий композицияси “Аждодларга эҳтиром” деб номланди.
{$ noItemsMessage $}