Eng yomon dard nima? | Энг ёмон дард нима

89
ziyouz
ziyouz23486

    Бир бадавий тоғдаги довонни кесиб ўтаётиб, кўзлари кўр ва бутун танаси песлашган қарияга дуч келди. Унинг хароб бўлиб бораётганлиги равшан эди. У ҳатто шол бўлиб, ўрнашган жойида қолишга доимий мажбур эди. Бадавий қариянинг «Махлуқотлари орасидан кўпларини касалликлар билан имтиҳон қилганда, мени омонда сақлаган ва кўплаб махлуқотларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» — деганини аниқ эшитди.
    — Биродарим, — хитоб қилди бадавий, — Сиз нимадан омондасиз ўзи? Валлоҳи, кўряпманки, сизда йўқ дарднинг ўзи йўқ!
    — Нари тур! — деди қария бошини кўтариб, — Нима, менда Аллоҳнинг тавҳидини талаффуз қила оладиган ҳамда Уни ҳар он зикр қиладиган тилим йўқми? Ёки Аллоҳни танишлик учун қалбим йўқми?
    Қариянинг бу сўзлари бадавийга гуноҳларидан Аллоҳга тавба қилиши учун етарли эди.
    Ҳамиша сиздан кўра кўпроқ муаммоси мавжуд яна кимдир борлигини ёдда тутинг!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.