Май ойида фуқаролар йиғини раиси сайлови ўтказилади

54
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Маҳалла оиламиздек қадрдон маскандир. Унда яхши-ёмон кунларимизда елкадош бўлган қўни-қўшнилар, турли масалаларда маслаҳатгўй қадрдонларимиз истиқомат қилишади. Маҳалла – ватан ичра кичик ибораси ҳам бежиз қўлланилмайди. Маҳалланинг ободлиги, унда яшовчиларнинг аҳиллиги ва бирдамлиги бевосита унга раҳбарлик қилаётган раиснинг бошқарувчилик қобилияти, уддабуронлиги, ташаббускорлигига боғлиқ. Шу маънода май ойида ўтказилиши мўлжалланган маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови ҳар бир юртдошимиз учун муҳим аҳамиятга эга.

    “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририга асосан, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ваколатларининг янги муддати 3 йил деб белгиланди. Шунингдек, сайлаш тартиб-таомилига ҳам кичик ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини ёки фуқаролар вакилларининг йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой, ушбу лавозимга номзодлар тўғрисидаги ахборот Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларнинг расмий веб-сайтларига сайлов ўтказилишидан камида 5 кун олдин жойлаштирилиши керак. Шу билан бирга бу йилдан фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Эътиборли яна бир жиҳат энди раисларни (оқсоқолларни) сайлашнинг белгиланган тартиби бундан буён уларнинг маслаҳатчиларига нисбатан татбиқ этилмайди. Улар оқсоқол сайлови натижалари бўйича бир ой ичида, фуқаролар йиғини кенгашини, фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини шакллантириш билан бир вақтда сайланади.

    Тошкент шаҳридаги барча туман маҳаллаларнинг раислари ва фаоллари иштирокида ташкил этилган сайлов олди тадбирда йиғилганларга бўлажак фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловни ўтказиш тартиб қоидалари тушунтирилиб, ушбу жараённи амалга ошириш тартиби намуна сифатида кўрсатиб ўтилди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.