Санжар Қувватов Worldnews’нинг илк меҳмони

74
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Пахтакор” клуби дарвозабони Санжар Қувватов Worldnews.uz ахборот агентлигининг биринчи меҳмони бўлди. Қашқадарёлик дарвозабон сўнгги бор бундан 3 йил олдин ОАВга интервью берган. Шу 3 йиллик танаффус вақтида Санжар Қувватовда омадли ва омадсиз ўтган кунлари бўлди. Қувватов Ўзбекистон терма жамоаси билан БААда бўлиб ўтган Осиё кубоги мусобақасидан қайтиб, “Насаф” клубини тарк этди ва янги мавсумни “Пахтакор”да бошлади.
    Worldnews.uz мухбири Жаҳонгир Сотволдиев Ўзбекистонда энг машҳур дарвозабонлардан бири Санжар Қувватовни таҳририят студиясига чорлади. Санжар Қувватов интервью давомида дарвозабон Игнатий Нестеров билан рақобат, кўп йиллик мураббийи Рўзиқул Бердиев, терма билан жаҳон чемпионатига бориш орзуси, ўзбек футболидаги камчиликлар, “Насаф”дан кетиш қанчалик қийин, “Пахтакор”га келиши қандай осон бўлгани, шунингдек, танқидчи мухлислар масаласида ўз фикрларини баён этди.
    Worldnews.uz ахборот агентлиги бугун, 10 март куни Санжар Қувватов билан уюштирилган видеоинтервьюни Youtube’даги расмий канали ва саҳифасида тақдим этади.
    Демак, тез орада – Worldnews.uz’да Санжар Қувватов билан катта ва қизиқ интервьюни томоша қилинг!

    ИНТЕРВЬЮНИНГ ТИЗЕР-ТРЕЙЛЕРИ

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.