Донор ТВ

0
Minzdrav
Minzdrav11517

    Донорликни “оддий ва олий қаҳрамонлик” деб таърифлашади. Чунки ўрни келса, бир томчи қон ҳам бемор ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

    Аммо бугун юртимиз тиббиётида донорликка эҳтиёж жуда юқори. Мураккаб ва ноёб жарроҳлик амалиётларининг муваффақиятли ўтказилиши кўп миқдордаги сифатли қон компонентларини талаб этади.

    Бунинг аҳамиятини бошқалардан ҳам теранроқ англаган тиббиёт ходимлари беғараз донорлик ташаббусини ўзлари бошлаб беришга қарор қилишди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” номли ушбу хайрия акциясида вазирлик марказий аппарати, тиббиёт муассасалари масъуллари, шифокор ва ҳамширалар фаол иштирок этди.

    “ZO‘R TV” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу акция тафсилотларига бағишланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.