22 нафар фуқароларга “Дарё бўйи” маҳалласидан ижтимоий уйлар топширилди

33
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Уй бу ҳар бир фуқаронинг кичик ватани. Мана шу кичик ватанга эга бўлиш инсон учун катта бахт. Бугунги кунда шаҳримизда кўплаб ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган оилаларга уй-жойлар топширилмоқда. Ушбу замонавий уйлар ҳар томонлама қулайликка эга бўлиб, замонавий тарзда таъмирланмоқда.
    Куни кеча, Сергели тумани, “Дарё бўйи” маҳалласида ҳам ижтимоий ҳимояга мухтож 22 нафар фуқаролар учун замонавий уйларнинг хонадон калитлари топширилди.
    Унда Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова, Сергели туман ҳокими Нозим Ҳусанов ва бошқалар иштирок этишди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.