Yozuv tarixi | Ёзув тарихи

77
ziyouz
ziyouz23486

    Ёзув — муайян бир тилда қабул этилган ва кишилар ўртасидаги мулоқотга хизмат қиладиган ёзма белгилар ёки тасвирлар тизими. Ёзув — кишилик жамияти маданий тараққиётининг том маънодаги ибтидоси, башариятнинг узоқ ва мураккаб тадрижий такомили жараёнидаги омилларнинг энг асосийларидан бири. Ёзув тилдан анча кейин пайдо бўлган (товуш тили 400—500 минг йиллар илгари юзага келган, ёзувнинг пайдо бўлганига эса 4—5 минг йиллар бўлган). Оғзаки тил (нутқ)нинг замон (вақт) ва макон (масофа) нуқтаи назаридан чекланганлиги ва уни бартараф этиш зарурияти ёзувнинг пайдо бўлишига олиб келган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.