Одир Ҳотамов олис қишлоқлардан бирида, оддий деҳқон оиласида вояга етди

3
Minzdrav
Minzdrav11591

    Қодир Ҳотамов олис қишлоқлардан бирида, оддий деҳқон оиласида вояга етди. Мактабни тугатиб, Тошкент тиббиёт институтига ўқишга кириб, олий ўқув юртини муваффақиятли тамомлади.

    Устозларнинг тавсияси билан хирургия кафедрасида иш бошлади. Кейинчалик фаолиятини Сирдарё вилоят шифохонасида шифокор сифатида давом эттирди.

    Мазкур тиббиёт масканида бўлим мудири, бош шифокор муовини, бош шифокор лавозимларида фаолият юритди.

    Бироқ 2009-2010 йилларда унинг бошига синовли кунлар келди. У турли бўҳтонлар билан жиноий жавобгарликка тортилиб, туҳматнинг “катта ўчоғи”да “ёқиб юборилди”.

    Бу орада турмуш ўртоғи ва ўғли оғир дардга чалиниб, оила мушкул аҳволда қолди. Қолаверса, синовларга бардош бера олмаган шифокорнинг ота-онаси берин-кетин вафот этди.

    Бироқ АДОЛАТ барибир қарор топди. 2019 йил 20 декабрь куни Олий суд ҳукми билан у айбсиз деб топилди.

    “Халқчил ёндашув” кўрсатуви орқали шифокор Қодир Ҳотамов ҳаётида рўй берган синовли воқеалар ҳақида батафсил сўз юритилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.