Mahmud Zamaxshariy | Маҳмуд Замахшарий

61
ziyouz
ziyouz23486

    Буюк мутафаккир ва тафсирчи олим дея тан олинган Абдулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий 1075 йилнинг 19 мартида Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Аз-Замахшарийнинг ёзишича, ёшлигида отдан йиқилиб, бир оёғи майиб бўлгач, отаси унинг тикувчилик касбини эгаллашини истаган экан. Дастлаб отаси қўлида савод чиқарган ва жуда чиройли ҳуснихатга эга бўлган Аз-Замахшарий шаҳарга, яъни Кўҳна Урганч (Журжон) мадрасасида таълим олишга қарор қилди. Кейинчалик Бухоро ва Хуросон илм даргоҳларида билим даражасини янада оширган.

    Аз-Замахшарий ҳаёти давомида тинмай саёҳат қилган. Сайёҳ-олим Шарқ, хусусан, мусулмон мамлакатларини 1100-1122 ва 1127-1139 йилларда икки марта кезиб чиққан. Олим Хуросон, Эрон, Арабистон, Ироқ, Яман, Шом (Сурия)нинг Марв, Нишопур, Исфахон, Бағдод, Ҳижоз, Дамашқ ва Макка шаҳарларида бўлиб, асарлари учун бой манба тўплаган.

    1109 йилда Аз-Замахшарий Бағдодга йўл олди. У ерда турли адабиётларни ўрганган ва мударрислик қилган. Бағдодда яшаган вақтида ислом оламининг таниқли олимлари билан ҳамсуҳбат бўлди. Бу унинг кейинги ижодига ўз таъсирини кўрсатган. Бағдодда бир фурсат яшагач, олим Маккага йўл олди ва Шом (Сурия), Арабистоннинг қатор шаҳарларида ва Яманда бўлган. Манбаларда ёзилишича, олим ўзининг кўплаб асарларини Маккада ёзган ва худди шу ерда буюк олим деб тан олинган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.