Дунёда COVID-19 нинг энг оғир асоратлари сон суяги, елка, тизза бўғимлари емирилиши билан кечмоқда

4
Minzdrav
Minzdrav11652

    Дунёда COVID-19 нинг энг оғир асоратлари сон суяги, елка, тизза бўғимлари емирилиши билан кечмоқда. Хусусан, юртимизда ҳам мазкур касаллик туфайли эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпаймоқда.

    Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳозир шундай дардга чалинган мингдан ортиқ беморларнинг реестри шакллантирилган. Уларнинг катта қисми ўз вақтида ва тўлиқ босқичда вакцина олмаган юртдошларимиздир.

    Айни пайтда муассасада ана шундай беморлар илғор усуллар асосида, юқори технологик операциялар ёрдамида даволаняпти.

    “Sevimli” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.

    Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.