Узбекистон ва Россияни нафақат муштарак тарихий илдизлар, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган яқин дўстлик муносабатлари

4
Minzdrav
Minzdrav11790

    Ўзбекистон ва Россияни нафақат муштарак тарихий илдизлар, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган яқин дўстлик муносабатлари, балки соғлом келажакни барпо этишдек умумий эзгу мақсад бирлаштириб туради. Касалликларни даволаш соҳасида ўзаро тажриба ва технологиялар алмашишдан тортиб, биргаликда кадрларни тайёрлашгача — икки томонлама кўп қиррали ҳамкорлигимиз бугун тиббиётнинг барча йўналишларини қамраб олган. 24-25 май кунлари пойтахтимизда ўтказиладиган “Ўзбекистон — Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик” илмий-амалий конференцияси эса ушбу ҳамкорликнинг яна бир амалий натижасидир. Анжуман тажриба алмашиш, тиббиёт соҳасидаги долзарб муаммоларнинг ечимини ҳамкорликда излаш ҳамда янги ғояларни илгари суриш учун ўзига хос майдон бўлиши кутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.