Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Андижон вилоятида ўтказилаётган навбатдаги соғломлаштириш акцияси

2
Minzdrav
Minzdrav11491

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Андижон вилоятида ўтказилаётган навбатдаги соғломлаштириш акцияси чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, сайёр қабуллар, «хонадонбай» ўрганишлар ва юқори технологик операциялар билан чекланиб қолаётгани йўқ.

    Вазирлик мутасаддилари, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари олимларидан иборат ишчи гуруҳ Президентимизнинг соҳа ривожига қаратилган фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида ҳам маҳаллий шифокорларга яқиндан кўмак бермоқда.

    Хусусан, пойтахтдан келган мутахассислар давлатимиз раҳбарининг шу йил 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Андижон вилоятида амалга оширилаётган янгиланишлар билан танишиб, тизимни янада такомиллаштириш юзасидан ўз амалий ёрдам ва тавсияларини берди.

    Юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.