Академия бошлиғи лицей ўқувчилари билан учрашди

188
akadmvd
akadmvd632

    Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган очиқ мулоқотда шу ҳақда сўз борди. Унда таълим муассасаси раҳбарияти, соҳа фахрийлари, Ички ишлар вазирлиги қошидаги 1 – ва 2-сонли академик лицейлар ўқувчилари ҳамда устоз-мураббийлар иштирок этди. Тадбир аввалида ўқувчилар Академия тингловчи ва курсантлари учун яратилган замонавий шарт-шароитлар, уларнинг билим олиши, касбий кўникмаларни эгаллаши ва маънавий ҳордиқ чиқариши мақсадида йўлга қўйилган имкониятлар билан яқиндан танишишди. Шинам ва ёруғ маъруза заллари, ўқув машғулот хоналари, спорт иншоотлари, ётоқҳона бинолари, замонавий меъморчилик анъаналари руҳида қад ростлаган Ахборот-ресурс маркази уларда катта қизиқиш уйғотди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.