Tourism challenge (Туризм чорлови) танлови

12
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори асосида тасдиқланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Tourism challenge (Туризм чорлови) танловини (танлов ҳақида флаш анимацон эълон видеоролик ва маълумот илова қилинади) ташкил этилади.

    Танловда мамлакатимиз таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабаларидан иборат жамоалар иштирок этишлари мумкин.

    Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
    1. Танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар (таълим муассасаси номидан) танловнинг веб сайти орқали рўйхатдан ўтадилар;
    2. Саёҳатга борган ҳудудга боргач, танловнинг масъул вакилидан тегишли атрибутни (таълим муассасасининг рақами ёки номи ёзилган байроқ) оладилар ва танлов учун махсус тайёрлаган харитага жойлаштирадилар;
    3. Шундан сўнг, харита ёнида ва туризм объектларида ўз жамоаси билан суратга тушиб, оммавий ахборот воситалари, шунингдек ижтимоий тармоқлар (facebook, instagram, telegram ва бошқалар) орқали чорлов йўллайдилар ва ўз саёҳатларини кенг ёритадилар;

    Иштирокчиларнинг саёҳатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидаги мезонлар асосида кўриб чиқилади:
    - саёҳатларни ташкил этиш даври (туризм мавсуми паст даврларга – январь, февраль, март устунлик берилади);
    - саёҳатларнинг умумий масофаси;
    - саёҳатлар маршрутларининг янгилиги ва ўзига ҳослиги (креативлиги);
    - саёҳатларнинг давомийлиги (кетма-кетлиги);
    - саёҳатлар сони;
    - саёҳатчилар сони;
    - саёҳатларнинг ОАВда ёритилганлиги (сони ва ОАВ тури);
    - саёҳатларнинг ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилиши (қанча фойдаланувчи кўрганлиги).
    - саёҳат даврида олинган фото сурат ва видео материалларнинг сифати.

    Танлов ғолиблари 2018-2019 ўқув йилининг сўнгида олий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари бўйича алоҳида аниқланади ва эълон қилинади.

    Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланадилар:
    1-ўринлар: Қўшни иккита мамлакатга 7 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (100 дона);
    2-ўринлар: Қўшни битта мамлакатга 5 кунлик саёҳат учун 6 кишилик (саёҳатларни ташкил этишда энг фаол қатнашган ва кенг ёритган иштирокчилар) йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси
    (50 дона);
    3-ўринлар: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрига 5 кунлик саёҳат учун
    6 кишилик йўлланма, фахрий ёрлиқлар ҳамда китоблар жамланмаси (50 дона) билан тақдирланади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.