Хар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан юртимиз ўрта тиббиёт ходимлари орасидан энг яхши ҳамшираларни саралаб

11
Minzdrav
Minzdrav11560

    Ҳар йили 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан юртимиз ўрта тиббиёт ходимлари орасидан энг яхши ҳамшираларни саралаб, уларни рағбатлантириб бориш анъанага айланган. Шу кунларда пойтахтимизда «Ҳамшира – 2024» Республика кўрик-танловининг якуний босқичи синовлари бўлиб ўтмоқда. Унда республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ва ҳудудлардан келган ҳамширалар турли шартларда беллашиб, ўз билим ва маҳоратларини намоён қилишмоқда. Танлов ғолиблари 13 май куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан бўладиган тантанали тадбирда тақдирланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.