Тошкентда янги лойиҳа: туристлар учун пилон

56
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Аниқроғи пойтахтимиз харитаси, диққатга сазовор масканлар ва бошқа фойдали маълумотлар акс этган мониторлар ўрнатилди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти ва “Media Lux” МЧЖ ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу лойиҳа шаҳримизга келувчи сайёҳлар учун муҳим маълумотларни тақдим этишга қаратилган. Унинг доирасида ҳозирда пойтахтимизнинг аҳоли гавжум бўлган 10 та нуқтасига пилонлар жойлаштирилган. Жумладан:
    - Ўзбек Миллий академик драма театри ёнида;
    - Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ёнида;
    - Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат Академик катта театри ёнида;
    - Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ёнида;
    - “Кўкалдош” мадрасаси ёнида;
    - Ўзбек Давлат цирки ёнида;
    - Тошкент халқаро Вестминстер университети ёнида;
    - “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ёнида
    - Пушкин майдонида
    - Сайилгоҳ қўчасида

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.