Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси

9
Minzdrav
Minzdrav11522

    Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси хизмат сафари билан Беларусь Республикасида бўлиб турибди.

    Ташрифнинг иккинчи куни Минск шаҳрида жойлашган Н.Н. Александров номидаги Республика онкология ва тиббий радиология илмий-амалий маркази фаолияти билан танишувдан бошланди.

    Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва марказ раҳбарияти ўртасида ўтган мулоқот давомида онкология соҳасида мутахассисларни ўқитиш, улар учун стажировка ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, биргаликда онкологик касалликларни даволашнинг янги усулларини жорий қилиш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

    ССВ Матбуот хизматининг Минск шаҳридан тайёрлаган ушбу видеолавҳасида шу ҳақда сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.