Бугун пойтахтимизда “Ўзбекистон — Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик” мавзуидаги илмий-амалий конференцияга старт берилди

1
Minzdrav
Minzdrav11655

    Мазкур нуфузли тадбирнинг биринчи кунида Россиянинг турли йўналишлардаги бир гуруҳ юқори малакали мутахассислари томонидан юртимизнинг қатор етакчи тиббиёт марказларида юқори технологик операциялар, тиббий кўриклар ва маҳорат дарслари ўтказилди.

    Шунингдек, анжуман доирасида икки давлатнинг бир қанча тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.

    Тадбир дастурига кўра, эртага, 25 май куни Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида конференциянинг асосий қисми — шўъба йиғилишлари ва икки томонлама ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтади.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.