"Акция О" ғолиблари тантанали тақдирланди

99
zeleniy-chay
zeleniy-chay114

    Акцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, юртимиз иқтисодиётига ҳисса қўшиш, яъни кичик бизнес субъектлари тадбиркорлик фаолияти ривожига кўмаклашишдан иборат. Акциянинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у нафақат савдо ҳажмини ошириш, қолаверса узоқ йиллар давомида компания харидорига айланган исътемолчиларни кундалик юмушларида асқотадиган керакли маиший техникалар билан мамнун қилишдан иборат.
    Тадбир ҳақиқий маънодаги янги йил байрамига айланиб кетди. Ушбу кун нафақат ғолибларни тақдирлаш, қолаверса йиғилганларга байрам кайфиятини улашиш билан ҳам аҳамиятли бўлди. Айниқса, элимиз ардоғидаги санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновларнинг ташрифи маросимга янада кўтаринкилик олиб кирди ва шубҳасиз ғолибларга икки карра қувонч улашди. Шунингдек, акция ғолибларини тақдирлашдан ташқари келган меҳмонлар учун бошловчилар Дилноза Кубаева ва Нодиршохлар томонидан қизиқарли викториналар ўтказилиб, уларгаям компания томонидан чангютгич ва дазмол каби қимматбахо буюмлар совға қилинди.
    “Акция О” га ўхшаш узоқ муддат давом этувчи ва катта соврин жамғармасига эга промоакция Ўзбекистонда илк бор “Зеленый чай” компанияси томонидан ўтказилмоқда. Акция соврин жамғармасининг ҳажми 1000 та автомат кир ювиш машинаси, 6 000 та дазмол, 2 000 та чангютгич ва 3 000 000 та 250 граммли “Зеленый чай” кир ювиш кукунидан иборат бўлиши кўзда тутилган. Бугунга қадар биргина Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича жами 150 та дан ортиқ http://aksiya.zeleniy-ch...uz/pobedit…; маиший техника воситалари ва 8000 та 250 граммлик кир ювиш кукуни ғолиблари аниқланди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.