«Зурриёт» бадиий фильмининг трейлери

236
Uzbekkinouz
Uzbekkinouz311

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Ўзбекфильм» киностудиясида драма жанридаги «Зурриёт» номли бадиий фильм суратга олинди.
    Абдуҳалил Мигнаров режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильмда орзу ва армонлар гирдобида қолган тақдир эгаларининг ҳаёт йўллари орқали одамийлик, меҳнатсеварлик, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатлар тараннум этилади.
    “Зурриёт” фильми кундалик ташвишлари билан яшаётган инсонларнинг оддий кунлари, оддий ташвишлари ҳақида ҳикоя қилади. Лекин уларнинг ҳар бирини ўз олами, ўз кечинмалари, ўз изтироблари бор.
    Воқеалар тоғли қишлоқлардан бирида бошланиб, аста шаҳарга кўчади. Бобосининг зўри билан шаҳарга келиб қолган йигит, эрини уйга қайтариш илинжида шаҳарга келган аёл билан боғлиқ воқеалар бир маромда ривожланади. Уларнинг ҳаёт йўллари қаердадир кесишади. Лекин бу оний лаҳзалар уларнинг тақдирида ҳеч бир аҳамият касб этмайди.
    Фильмда содир бўлаётган воқеалар асосида зурриёт, у билан боғлиқ ташвишлар бор. Набирасини шаҳарга, ўқишга кузатган қария ҳам биргина зурриётининг ташвишлари билан яшаса, шаҳарга эрини излаб келган аёлнинг ҳам биргина орзуси – фарзанд кўриш.
    Фильмнинг кенг жамоатчилик учун премьераси 21 декабрь куни соат 17:00да Республика Киночилар уйида ҳамда соат 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда ташкил этилди. Бадиий фильм 22 декабрдан эътиборан юртимиз кинотеатрларида намойиш қилина бошланди.
    Маълумот учун, айни вақтда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан «Дадам бетоб» (Зулфиқор Мусоқов), «Иснод» (Риҳсивой Муҳаммаджонов, Абдувоҳид Ғаниев), «Ришта» (Мирмақсуд Охунов) фильмларини суратга олиш ишлари давом этмоқда.
    «Муқаддас истак» (Ҳилол Насимов) ва «Маъсума» (Ёлқин Тўйчиев) фильмларини ишлаб чиқариш якунланган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.