500га яқин жазони ўтаган фуқаролар иш билан таъминланди

44
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631421

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Юнусобод туманида “Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг муҳим шарти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

    Тадбирда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган 500 га яқин шахслар, уларнинг яқинлари, туманда фаолият юритаётган давлат корхонлари, ташкилот вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

    Тадбир давомида мамлакатимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни камайтириш, турли омиллар сабаб жиноят кўчасига кириб қолган шахсларни соғлом ҳаётга қайтариш учун ҳали кўплаб ишлар бажаралиши лозимлиги қайд этилди.

    Шундан сўнг, ўтказилган суҳбат, учрашувлар натижасида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар тумандаги мавжуд 7 та қурилиш корхоналарига ишга жойлаштирилгани маълум қилинди.

    Иш билан таъминланганлар номидан сўз олганлар белгиланган жазодан тўғри хулоса чиқариб, бундан буён ҳалол меҳнат қилиб, юрт ривожига хизмат қилишини таъкидлашди.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.