Ўзбекистон фуқаролари Хитойдан қандай қайтарилди
Worldnewsuz790
Ўзбекистон 3-4-5 февраль кунлари Хитойдан ўз фуқароларини эвакуация қилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекиндан йўловчиларни олиб келди, 5 феврал куни кечаси эса коронавирус ўчоғи бўлган Ухан шаҳридан ўзбекистонликлар ортга қайтарилди.
Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун бепул чартер рейсини ташкил қилди. Махсус самолётда ўзбекистонликлардан ташқари, яна беш нафар қозоғистонлик ҳам олиб келинди.
Ухан-Тошкент рейси йўловчиларидан бири Sputnik’га хабар қилишича, саккизта автобусда улар ётоқхоналардан аэропортга етказилган. Ухандан олиб келинган фуқаролар махсус тиббиёт муассасасига жойлаштирилди.
Батафсил: https://effect.uz/n/3418
{$ noItemsMessage $}