Barcha narsaga yaxshilikda, shafqatda, ehsonda bo’lishlik vojib amaldir

122
KunUZ
KunUZ3165561

    «Кун ҳадиси» дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни «Исломда шафқат» деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Ўзбекистон мусулмонлар идораси котибияти мудири Муҳаммадаюбхон Ҳамидов шарҳлаб берди.

    Абу Ялло Шаддод ибн Авс розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: «Аллоҳ таоло ҳамма нарсага нисбатан яхши муомала қилишни буюрган. Шунинг учун (Ҳайвонни) сўяётганда қийнамасдан сўйинглар. Бирон ҳайвонни сўяётган киши олдин пичоғини қайраб олсин ва сўйилаётган ҳайвонга озор бермасин» (Имом Муслим ва Насаий ривоятлари).
    Яъни молни сўйишдан олдин пичоқни яхшилаб ўткирлаб, унинг қийналишига йўл қўймаслик керак. Олдиндан пичоқни ўткирлаб олмасдан унинг бўйнининг бир қисмини кесиб, жон чиқишини кутиб туриш яхши эмас. Сўйишдан олдин ҳайвонга сут беради. Сут берадиган болали туяларни то сутдан қолмагунича сўймайди. Соғиладиган ҳайвоннинг сути тўлиғича соғиб олинмайди ва соғилаётган пайтда соғувчининг тирноқлари ўсмаган бўлиши керак. Бир ҳайвонни бошқа ҳайвонлар кўз ўнгида сўйиш ярамайди.
    Ушбу ҳадис динимиздаги энг муҳим қоидалардан бирини ўз ичига олган, у – шафқат, меҳр-мурувват, муҳаббат ва яхшилик кўрсатиш.
    Ҳадисда айтилганидек, Аллоҳ таоло барча нарсада яхшиликни ёзиб, буюриб қўйган, ҳаттоки ҳайвонни сўйишда ҳам.
    Ушбу ҳадисдан нималарни олишимиз мумкин? Ундан англашиладики, барча нарсага яхшиликда, шафқатда, эҳсонда бўлишлик инсоннинг зиммасидаги вожиб амалдир.
    «Бақара» сурасида Аллоҳ таоло айтадики, меҳр шафқатли, чиройли, гўзал муомалада бўлинглар, чиройли муносабатда бўлинглар, албатта, Аллоҳ таоло чиройли муомалада бўлувчи муҳсинларни севади. Бу Қуръоннинг амри. Қуръон амрига амал қилиб, эҳсонда, яхши муомалада бўлиш бизнинг зиммамиздаги вазифадир.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.