1938 yil 4 oktabr – Qora kunni unutmaylik. Xurshid Davron kutubxonasi

457
abbos698
abbos69895675

    СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар устидан ҳукм чиқарилган. Ҳарбий Коллегиянинг 1938 йил 4 октябрдаги йиғилишида отув жазосига ҳукм қилинганлар рўйхатини кўздан кечирар эканмиз, улар орасида Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев каби давлат ва жамоат арбоблари, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби халқнинг ардоқли шоир ва ёзувчилари, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов каби адабиётшунос олимлар ҳам борлигини кўрамиз. Улар ҳукм чиқарилган куниёқ, 1938 йилнинг 4октябрида, қатл этилган. Бу мудҳиш кундан олдинроқ Мунаввар Қори, Боту қатл этилган эдилар, кейинчалик шаҳидлар сафига Усмон Носир каби ўзбек халқининг буюк фарзандлари қўшилди.
    Ўзбек халқининг буюк фарзандлари хотираси олдида бош эгайлик. Охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.