Тиббиётда халқаро ҳамкорлик катта аҳамиятга эга

9
Minzdrav
Minzdrav11527

    Айниқса, кардиология йўналишида тиббий хизмат сифатини ошириш, замонавий ва илғор даволаш усулларини амалиётда кенг қўллашда бу жиҳат муҳим роль ўйнайди.

    Шу мақсадда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида жойлашган нуфузли кардиохирургия ва трансплантация илмий-амалий маркази клиникаси билан юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш бўйича меморандум имзолади.

    Мазкур келишув доирасида юртимизга ташриф буюрган қозоғистонлик тажрибали кардиожарроҳ иштирокида маҳорат дарслари ўтказилиб, дастлабки операциялар амалга оширилди.

    Таъкидлаш керак, қўшни мамлакат шифокорлари билан биргаликда Қашқадарё вилоятида йилига 50 га яқин ана шундай мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш режалаштирилган.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.