Фарғонали тадбиркор Президентдан ёрдам кутмоқда

30
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    EFFECT.UZ ахборот агентлигига Фарғона шаҳар, “Ҳумо” кўчаси 33 уйда яшовчи, собиқ “Сервис Интер Гранд” фирмаси директори Тожибоев Элёрбек Мадаминовичдан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича Элёрбек Тожибоев 2010 йилдан бери Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида “Аҳолига паспортларни расмийлаштириш бўйича сервис хизмат кўрсатиш” фаолияти билан шуғулланиб келарди. Аммо қандайдир манфаат кўзлаган мансабдорлар тадбиркор фаолиятини қандайдир важларга кўра тўхтатишдан тойишмади. Ноҳақликлардан чарчаган тадбиркор ҳатто, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевга ҳам мурожаат йўллашгача борди. Давлат раҳбарига тўғридан-тўғри мурожаат йўллаш бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди. Аксига олиб, тадбиркор шундай йўлда боришга мажбур бўлди. Бунинг сабаби айни вақтда тадбиркорларни билишимизча фақат Президентнинг ўзи қўлламоқда, уларга умид учқунларини ҳадя этмоқда. Шуни ҳам алоҳида айтиш жоиз, Тожибоев қўлида шу кунгача 57 нафар ходим ишлар эди. Уларнинг тақдири билан ҳам деярли ҳеч кимнинг иши бўлмаяпти. Огоҳлантириб ўтамиз, қуйидаги матнли материални ўқишга имкониятингиз бўлмаса юқоридаги видеода EFFECT.UZ ахборот агентлиги журналисти Рухсора Баҳромзода Элёр Тожибоевнинг шахсан ўзидан ўтказган қийинчиликлари ва унинг фаолиятига қандай ва қайси бир мансабдорлар тўсқинлиқ қилгани ҳақидаги саволлар билан илинган. Жавобни эса тадбиркорнинг ўзидан билганингиз маъқул.

    ВИДЕО ЮҚОРИДАГИ СЛАЙДЕРДА

    Батафсил: http://effect.uz/n/2127

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.