Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик

6
Minzdrav
Minzdrav11789

    Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бугунги Ҳайъат йиғилиши асосий мавзуси ва мақсади шу бўлди.

    Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров бошчилигида репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, эндокринология ва онкология соҳаларида касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ҳамда бу йўналишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

    Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ҳамда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва соғломлаштириш ишларининг натижадорлиги таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.

    Ҳайъат йиғилиши ниҳоясига етди. Тадбир тафсилотлари ҳақида яна батафсил тўхталамиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.