Туркия компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

70
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “Рiramit mimarlık şehircilik ve mühendislik LTD. ŞTI” лойиҳалаш ширкати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Бектемир туманидаги “Бахт” кўли ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидаги “Тошкент денгизи” кўли (“Туябўғиз” сув омбори)да туризмни ривожлантириш йўналишига зарур инфратузилмаларни ташкил этиш бўйича муҳокамалар ўтказилди. Ширкат вакиллари томонидан ушбу объектларнинг ягона комплекс кўринишидаги ишчи режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

    Маълумот учун, ширкатга 1962 йилда асос солинган. Компания Туркиядаги меҳмонхоналар тизими ва туристлар инфратузилмасини яратиш, “Каспий” денгизи бўйида рекреацион ҳудуд ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар муаллифи ҳисобланади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.