Рейд тадбирлари давомида истеъмолга яроқсиз 200 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланди

13
vetgov
vetgov6562

    Айни пайтда Давлат ветеринария хизмати ИИБ Карантин бўлими ходимлари билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича рейд тадбирларини олиб боришмоқда. Тадбир доирасида Қашқадарёдаги “Умакай” йўл патрул хизмати масканида Қашқадарё-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина тўхтатиб текширилди. Текширувлар давомида автомашина юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган истеъмолга яроқсиз 200 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги маълум бўлди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.