Путин Алишер Усмонов ва унинг турмуш ўртоғини мукофотлади

229
QalampirProject
QalampirProject55385

    Бугун, 27 ноябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Кремлда маданият ва спорт арбобларига давлат мукофотларини топширди. Улар орасида Алишер Усмонов ва унинг турмуш ўртоғи Ирина Винер-Усмонова ҳам бор.

    Миллиардер III даражали, унинг турмуш ўртоғи, бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Ирина Винер эса II даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    Улардан ташқари артист Инна Чурикова ва Александр Збруев, қўшиқчи Лев Лещенко ва мураббий Олег Знарок ҳам мукофотланди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.