Сўнгги йилларда мамлакатимизда юрак-қон томир касалликлари соҳасида ўта ноёб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда

9
Minzdrav
Minzdrav11557

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда юрак-қон томир касалликлари соҳасида ўта ноёб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли бажарилмоқда. Бу борада хусусий тиббиётнинг улуши ошиб бораётгани янада аҳамиятли.

    Пойтахтимиздаги замонавий клиникада илк бор бемор юраги ва бош миясида бир вақтнинг ўзида 3 та мураккаб операция ўтказилгани ҳам сўзимиз исботидир.

    Зарафшонлик 64 ёшли Мустафо Холмирзаев кўп йиллардан бери юрак хасталигидан азият чекиб келган. Унинг соғайиб кетиши учун сўнгги чора жарроҳлик амалиёти бўлган.

    Хорижий тиббиёт марказида 15 йил давомида амалий тажриба ва илмий даражага эга бўлиб юртимизга қайтган, клиниканинг кардиохирургия бўлими раҳбари Алишер Мелиқулов отахоннинг жонига оро кирди.

    10 соат давом этган мураккаб амалиётдан сўнг 5 кун ўтиб беморнинг оёққа тургани шифокорлар маҳоратидан дарак беради.

    “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.