Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

6
Minzdrav
Minzdrav11665

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил қилинган “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлади.

    Ушбу нуфузли анжуманни соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров очиб берди.

    Тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бирга, 300 дан ортиқ халқаро делегатлар, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия ва Ҳиндистон каби давлатларнинг етакчи экспертлари иштирок этмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.