Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 5000 га яқин

4
Minzdrav
Minzdrav11560

    Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказида йилига 5000 га яқин, шу жумладан, яқин пайтларгача фақат илғор хорижий мамлакатларда амалга ошириб келинган мураккаб ва ноёб операциялар ўтказилмоқда.

    Хусусан, яқинда бу ерда Ўзбекистонда илк бор болаларда суяк кўмиги аутоген трансплантацияси, эпилепсияни чип ўрнатиш орқали даволаш ҳамда сколиоз радикал коррекцияси муваффақиятли бажарилди.

    Бугун соғлиқни сақлаш вазири марказга ташриф буюриб, ушбу амалиётларни бошдан ўтказган бемор болалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди ҳамда муассаса ходимлари билан мулоқот ўтказди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.