Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини тадбиқ этишнинг асослари яратилмоқда

71
Bogdorchilik
Bogdorchilik35188

    ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ (ОҚХ) НИМА?

    Органик қишлоқ хўжалиги – бу деҳқончилик, чорвачилик ва балиқ етиштириш тизими бўлиб, унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хўжалик юритишнинг табиий усулларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.

    Бу фақат якуний маҳсулотгина эмас, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг бутун жараёни ва етказиб беришга ҳам тегишлидир. Шу мақсадда, ҚХнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлашдан тортиб, транспортировка қилиш ва етказиб беришдан иборат бутун циклида генетик жиҳатдан ўзгартирилган организмлар (ГМОлар), пестицидлар, ветеринария препаратлари, кимёвий қўшимчалар ва ўғитлар каби бир қатор сунъий маҳсулотлардан фойдаланиш жиддий равишда чекланади. Бунинг ўрнига, органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар экология соҳасидаги табиий қишлоқ хўжалиги усуллари ва замонавий илмий ёндашувлардан фойдаланиб, экотизимнинг соғлиғини узоқ муддат давомида максимал даражада ошириш, унинг самарадорлиги, маҳсулот сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун ҳаракат қилишади. Органик усулларни қўллаб-қувватловчилар ушбу йўналишни қишлоқ хўжалиги юритишнинг энг барқарор ва кам зарар келтирувчи усули дея таъкидлашади.

    Батафсил маълумот http://agriculture.uz/news/read/373 сайтида

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.