20 tiyinga sotilmagan iymon | 20 тийинга сотилмаган иймон

47
ziyouz
ziyouz23486

    Бир неча йил илгари бир масжид имоми Лондонга кўчиб келган эди. У ҳамиша уйидан масжидга автобусда борар, у чиқадиган вақтда автобус кўпинча бўш ҳолатда бўлар эди. Кўчиб келганига энди бир неча ҳафта бўлганди. Автобусга чиқиб йўл ҳақини тўлаб ўтирди. Ҳайдовчи қайтимига керагидан 20 пенс ортиқча бериб юборганини кўрган имом бироз ўйланиб, ичида ўзига деди: ”Мен албатта бу ортиқча маблағни қайтаришим зарур. Чунки, бу ортиқча пул менинг ҳаққим эмас.” Сўнг яна бироз ўйланиб туриб, ўзига ўзи шундай дебди: “Бу биров назарга илмайдиган, арзимас пул бўлса, қолаверса бу пул менда қолгани билан автокорхонага ҳеч қандай зарари сезилмайди. Демак, мен пулни Аллоҳнинг ҳадяси деб қабул қилиб ўзимда олиб қоламанда, ҳайдовчига индамайман.”
    Ниҳоят автобус имом тушадиган бекатга келиб тўхтади. Бироқ, у автобусдан тушаётиб, ҳайдовчи олдида бир лаҳзага тўхтадию чўнтагидан ортиқча 20 пенсни чиқариб ҳайдовчига бериб деди: “Марҳамат олинг, менга керагидан ортиқ қайтим берган экансиз.” Ҳайдовчи пулни олиб, табассум қилди ва сўради: “Сиз шу ерга янги имом бўлиб келган инсонмисиз? Мен анчадан бери масжидингизга бориб, динингиз билан танишмоқни ўйлаб юрган эдим. Бугун нима қилар экансиз деб, сизга атайин ортиқча қайтим қайтарган эдим.”
    Имом автобусдан тушар экан бўлиб ўтган воқеанинг оғирлигидан оёқлари заифлашиб, ерга қулаб туша ёзди. Энг яқин турган тўсинга суяниб олиб, осмонга юзланиб, кўзларида ёш билан дуо қилди: “Эй Роббим! Сал бўлмаса динимни 20 пенсга сотиб қўяй дедим-а!”

    Ҳикмат
    Биз учун арзимас бўлиб кўринадиган баъзи ишлар бошқалар учун жуда аҳамиятли бўлиши мумкин. Биз учун арзимас бўлиб кўринган кичик хатолар бизларни кузатиб турган инсонлар учун биз ҳақимизда, динимиз, эътиқодимиз, миллатимиз, халқимиз ҳақида ноўрин хулоса чиқаришларига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Бир иш қилаётганда фақат ўзимизни эмас балки ўзимиз мансуб бўлган динимиз, миллатимиз, халқимиз шаъни ҳам ҳамиша кўз ўнгимизда турмоғи лозим.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.