Айни пайтда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Германияда бўлиб турибди

3
Minzdrav
Minzdrav11513

    Ташриф доирасида вакилларимиз Берлин шаҳрида ўтказиладиган Германия – Ўзбекистон иккинчи тиббиёт форумида иштирок этади.

    Анжуманда икки давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини турли йўналишларда янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинади.

    Шунингдек, тадбир давомида Германия соғлиқни сақлаш вазирлиги, ушбу мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасалари, тиббий олий ўқув юртлари ва компаниялари раҳбарияти билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.