Маълумки, 2023/2024 ўқув йилидан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежлари негизида 72 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари

1
Minzdrav
Minzdrav11811

    Маълумки, 2023/2024 ўқув йилидан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежлари негизида 72 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилди. Уларнинг фаолияти тубдан ислоҳ қилиниб, ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш борасида янада каттароқ масъулиятлар юкланди.

    Барча тиббиёт техникумларида ёшларнинг билим олиши учун шароитлар яхшиланиб, симуляцион ўқув хоналари ташкил этилди, улар замонавий ўқув воситалари билан жиҳозланди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва таълим сифатини оширишга бағишланган анжумандан тайёрланган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.