Bobur. Yogʻligʻingkim, jon bila men xastadurmen, zor anga (gʻazal)

82
ziyouz
ziyouz23486

    Ёғлиғингким, жон била мен хастадурмен, зор анга,
    Хаста жонлар риштасидиндур магар хар тор анга?

    Эврулур бошингғаю гох, и юзунга юз қўяр,
    Бу жиҳаттин от эмиш «гулпеч»у гах, «гулзор» анга.

    Бир чамандур сахниким, бўлғай бинафша сарбасар,
    Теграси гулзордурким, бўлмағай бир хор анга.

    Ёғлиғинг токим юзу кўзушта тегмиш, бордурур
    Юз менингдек зору юз минг мен киби бемор анга.

    Эй кўнгул, юз пора қилса ёр тиғи, ғам ема,
    Лутф этиб, гар боғлар ўлса ёғлиғини ёр анга.

    Кўнглум истар ёғлиғингни, бапки андин бир насим
    Етса Бобурға эрур жон бирла миннатдор анга!

    Заҳириддин Муҳаммад Бобур

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.