Бокс. Шахрам Гиясов – Эммануэль Тэйлор

15565
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) навбатдаги жангида ғалаба қозониб WBA International чемпионлик камарини қўлга киритди.
    Калифорния штатининг Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсовга америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор рақиблик қилди.
    10 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Шаҳрам Ғиёсов тўлиқ устунлик қилди. Ҳакамларнинг икки нафари 99-91 ҳисобида Шаҳрам Ғиёсов ғалабасини қайд этган бўлса, яна бир ҳакам 97-93 натижасини қайд этди.
    Ҳакамлар овозларига кўра ғалаба қозонган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камари WBA International камарини қўлга киритди. Олдинроқ Шаҳрам WBA InterContinental чемпионлик камари учун жанг қилиши хабар берилганди. Аммо маълум бўлишича, у WBA International камари учун жанг қилган ва ушбу камар соҳибига айланган.
    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур бокс оқшомида жанг қилган яна бир ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.