Umid niholi

30
ziyouz
ziyouz23486

    Икки ёш севишиб оила қуришди. Бироқ ҳеч қанча вақт ўтмай билишдики, турмуш улар ўйлаганларидек енгил, бир текис кечмас экан. Эр-хотин бир-бирини севишса-да, арзимаган нарсалар устида тортишиб қолишар, ҳатто жанжаллашиб кетишарди. Бу ҳол тобора одат тусини ола бошлади.

    Бир куни икковлари ўтириб, муносабатларини кўздан кечиришга қарор қилишди. Тан олиш керакки, уларнинг иккови ҳам ажрашишни хоҳламас, лекин бу аҳволда яшаш ҳам тўғри келмасди. Ўйга толган эр ниҳоят мулоҳазасини шундай баён қилди: “Кел, бундай қиламиз. Боғчамизга кўчат экамиз, агар у уч ой ичида кўкариб кетса, муносабатларимизни қайта кўриб чиқамиз. Мабодо, ниҳол қуриб қолса, унда.. ажрашамиз. Бу муддат ичида алоҳида хоналарда яшаб турамиз”.

    Эрининг таклифи аёлга ҳам маъқул келди. Эртасига улар бозордан бир мевали дарахт кўчатини олиб келиб, боғчаларига ўтқазишди. Орадан бир ой ўтди. Қоронғу кечаларнинг бирида эр-хотин боғчада бир-бирларига рўбарў келиб қолишди – иккисининг ҳам қўлида сув тўлдирилган идиш бор эди.

    “Ирфон” тақвимининг 2009 йил, 4-сонидан олинди

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.