Самарқанд шаҳрида Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан

1
Minzdrav
Minzdrav11524

    Самарқанд шаҳрида Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан «Ёш психиатр ва наркологларнинг баҳорги Самарқанд илмий мактаби» II халқаро илмий-таълим анжумани ўтказилмоқда.

    Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир гибрид форматда олиб борилади.

    Унда Франция, Швейцария, Венгрия, Швеция, Германия, Нидерландия, Ҳиндистон, АҚШ, Туркия, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон етакчи мутахассислари иштирок этмоқда.

    Тадбир доирасида 100 нафардан ортиқ ёш психиатр ва наркологлар ўқитилади.

    Ушбу лойиҳа ёш олимларнинг илмий фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, илмий ғоялар алмашиши учун шароит яратиш минбарига айланиши айтилмоқда.

    Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.