Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази 10 та клиник бўлимдан иборат

9
Minzdrav
Minzdrav11530

    Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази 10 та клиник бўлимдан иборат.

    Таркибида 178 ўринга мўлжалланган клиника, илмий маслаҳат поликлиникаси, илмий кенгаш, лаборатория мажмуаси ва 14 та ҳудудий бўлинма фаолият кўрсатмоқда.

    Марказда 2021 йилнинг июль ойидан Ўзбекистонда илгари мавжуд бўлмаган “фетал тиббиёт”, яъни “ҳомила тиббиёти” бўлими иш бошлади. Бунда ҳар бир бемор сингари она қорнидаги ҳомилага ҳам тегишли мутахассислар бириктирилади.

    Ҳомилага тўлақонли бемор сифатида қаралиб, у барча тиббий ҳуқуқларга эга ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали муассасада йўлга қўйилган шундай янги амалиётлар хусусида танишишингиз мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.