Электрон тарозили автоматлашган қадоқлаш ускунаси

22
asiastaruz
asiastaruz1083

    Ушбу юқори аниқликда ишлайдиган электрон тарозили автоматлашган қадоқлаш ускунаси ёрдамида деярли барча турдаги қуритилган мевалар ва сабзавотлар, печенье ва конфетлар, дон маҳсулотлари, чой ва кукунсимон маҳсулотлар, макарон маҳсулотлари, чипс, кириешка, писта, бодом, ёнғоқ, майиз, ерёнғоқ ва бошқа шу турдаги маҳсулотларни қадоқлаш мумкин.

    Ушбу ускунадаги саралаш, тақсимлаш ҳамда ўлчаб бериш тизими маҳсулотни тез ва аниқ ўлчамда қадоқлаш имконини беради. Ускунанинг ишлаш тизими қуйидагича:

    Маҳсулот асосий бункерга солинганидан сўнг, тебратувчи юза белгиланган оғирликдан келиб чиқиб, маҳсулотни ҳажмига қараб конвейрдаги идишларга саралаб беради. Конвейрда тақсимланган маҳсулот юқорида жойлашган иккинчи бункерга етказилади. У ерда маҳсулот айлана шаклда жойлашган электрон тарозили 10 та тўпловчи идишларга тақсимланади. Ушбу электрон тарозили идишлардан маҳсулот қодоқлаш ускунасига аниқ ўлчамда етказиб берилади ва қадоқланади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.