Хокимликларнинг замонавий ахборот хизматлари

300
ozodbek100
ozodbek1001275

    2012 йил 2 августда “Пойтахт” бизнес марказида “Ҳокимликларнинг намунавий ахборот хизматлари: маҳаллий давлат бошқарув идораларининг очиқлигини ва аҳолини ахборот билан таъминлаш механизми” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
    Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш: фуқаролик иштироки ва ҳамкорлик” лойиҳаси (БМТТД лойиҳаси) томонидан Жиззах ва Наманган вилояти ҳокимликлари ҳамда БМТнинг Ўзбекистондаги Ахборот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
    Матбуот анжуманидан кўзланган асосий мақсад – БМТТД лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамкорлигида Жиззах ва Наманган вилоятларида жорий этилган намунавий ахборот хизматлари (АХ) ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор этиш.
    Жиззах ва Наманган вилояти ҳокимликлари ошкоралиги, очиқлиги ва оммавийлигини таъминлаш мақсадида БМТТД лойиҳаси маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда вилоят, шаҳар ва туман миқёсида биттадан, жами 6 та АХ ни ташкил этди. АХ нинг очилиш маросими 2011 йил декабр ойида бўлиб ўтди. Айни пайтда АХ нинг салоҳиятини ошириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
    Ролик Матбуот анжумани учун махсус тайёрланган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.