Шу йил 2-11 октябрь кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси ўтказилади
Minzdrav11530
Унинг доирасида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва ҳудудлардаги етакчи даволаш муассасаларида юқори технологик операциялар, қўшма амалиётлар, маҳорат дарслари, катталар ва болаларда кам инвазив хирургия, офтальмология, онкология ва гинекология каби қатор йўналишлар бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади.
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, фармацевтика, халқ табобати, тиббий таълим ва илм-фан соҳаларида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон – Озарбайжон соғлиқни сақлаш декадаси соҳа ривожида янги имкониятлар эшигини очиши, шубҳасиз!
{$ noItemsMessage $}