Айни кунларда пойтахтимизда соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка

4
Minzdrav
Minzdrav11530

    Айни кунларда пойтахтимизда соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилаётган мусобақаларнинг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

    Кеча ушбу мусобақаларнинг мини-футбол бўйича баҳслари ўз ниҳоясига етди.

    Хусусан, Самарқанд вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, Соғлиқни сақлаш вазири кубоги соҳибига айланди.

    Фахрли иккинчи ўринни Хоразм вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси эгаллади.

    Учинчи ўринни эса Жиззах вилояти тиббиёт ходимлари жамоаси қўлга киритди.

    Ғолиб ва совриндор жамоалар кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.