Вакциналар қандай ишлайди

15
Minzdrav
Minzdrav11557

    Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда энг самарали чора – вакцинация эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шу боис, ҳозирда дунё олимлари томонидан “COVID-19” билан боғлиқ мураккаб вазиятни назорат қилишга қодир турли вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.

    Бироқ тан олиш лозимки, бугун ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида вакцина ва эмланиш жараёнлари ҳақидаги нохолис фикрлар ҳамда ўринсиз танқидларга кўп бор дуч келмоқдамиз. Бундай даъволарнинг аксарияти эса уларнинг касалликка қарши қандай ишлаши, таркиби ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган инсонлар томонидан тарқатилмоқда.

    Хўш, “COVID-19”га қарши вакциналар ўзи қандай ишлайди? Бу ҳақидаги зарур маълумотларни ушбу видеоролик орқали билиб олишингиз мумкин.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.